Линклар

Минтақа матбуотига оид хабарлар


Шайбон

Тожикистонда “Миллат” номли газета нашр этила бошлади. Маълум бўлишича, мамлакатда 30 дан ортиқ газета рўйхатдан ўта олмай турган бир шароитда бу газета саноқли кунларда рўйхатга олиниб, нашр этила бошланган.



Х
Х
Х

Қозоғистондаги Тамғалитош тоғли ҳудудида бедарак йўқолган тўрт журналист – Владимир Шеглов, Ринат Зарипов, Галия Бойжонова ва Чўлпон Елиусизовани қутқарув хизмати ходимлари соғ-омон топди. Маълумотларга кўра, журналистлар тоғ оралаб кетаётганида машина бузилиб қолган. Улар алоқа воситалари ва озиқ-овқатсиз қолиб кетган.

Х
Х
Х

11 сентябрь куни Қирғизистоннинг Қорасув тумани прокуратураси биносининг пикет қилинишини ёритаётган журналист Юлдуз Бекбоева норозилик иштирокчиларининг ҳужумига учради. Ю.Бекбоеванинг сўзларига кўра, пикетчилар унинг суратга олаётганини кўриб, ҳужум қилган. Афтидан, Ю.Бекбоеванинг фикрича, пикетчилар унинг журналистлигини билмаган ва ҳуқуқ-тартибот органининг сураткаши деб ўйлаб, калтаклаган.
XS
SM
MD
LG