Линклар

Марказий Осиё давлатлари расмийлари “Ҳизб ут-таҳрир” гуруҳи аъзоларини ҳибсга олишда давом этмоқда.


Ўтган ҳафтада Тожикистон полицияси шимолий Сўғд вилоятида ушбу гуруҳнинг 12 аъзосини қўлга олди. Уларнинг аксарияти давлатга қарши тарғибот қилганлик ва ахборот тарқатганликда айбланмоқда.
Қозоғистон расмийлари эса душанба куни Павлодар ўлкаси ёнида “Ҳизб ут-таҳрир” ҳаракати ҳақида ахборотнома бўлган бир шахсни қўлга олди.
“Ҳизб ут-таҳрир” гуруҳи таркибида кўплаб миллат вакиллари, хусусан, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Германия ва яна Яқин Шарқ давлатларидан вакиллар бор. Айни ташкилот бош қароргоҳи эса Британияда жойлашган.
XS
SM
MD
LG