Линклар

Бугун Пекинда Шимолий Корея ядровий дастурига оид олтитомонлама музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланди.


АҚШ, Хитой, Россия, Япония ва икки Корея давлати расмийлари иштирокидаги музокараларнинг бешинчи босқичи беш ҳафталик танаффусдан сўнг бошланди.
Бугун музокарада қатнашаётган АҚШ вакили Кристофер Хилнинг айтишича, музокараларнинг биринчи кунидаёқ қизғин баҳслар бўлган, аммо олға силжиш кузатилмаган.
“Мен бу масалада бироз бўлса-да, илгари силжидик, деб айта олмайман. Фақат айтишим мумкин, ҳозирги вазиятда расмий Пхенян позициясида бироз илгарилаш бор”, — деди Шимолий Корея ядровий дастурига оид олти томонлама музокараларда қатнашаётган АҚШ вакили Кристофер Хилл.
XS
SM
MD
LG