Линклар

logo-print

Миср ва Фаластин хавфсизлик хизмати расмийлари Ғазо-Миср чегарасини бугун тун ярмига қадар беркитишга келишдилар.


Айни вақтда фаластинликлар бўшаб қолган яҳудий аҳоли пунктларини бузилган уй-жой қолдиқларидан тозалашни бошлади.
Фаластин Бош вазири Аҳмад Қурей бугун Ғазодаги энг катта яҳудий аҳоли пункти бўлган Неве Декалимга борди ва тантанали нутқ сўзлади.
“Шу жойдан бошлаб оккупация тизмидан қутула бошлаган эдик. Энди ўз чегараларимиз, денгиз, ҳавода ва Иордан дарёси ғарбий соҳили, Қуддусда ҳам мустамлакадан батамом қутулишни ҳам айнан шу ердан давом эттирамиз. Ўз мустақил давлатимизни айнан шу ердан қура бошлаймиз”, — деди Фаластин Бош вазири Аҳмад Қурей.
XS
SM
MD
LG