Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд бугун НАТО иттифоқини Афғонистондаги қўшин ҳаракатида ўрнатган айрим чекловларни бекор қилишга чақирди.


Шунингдек, Рамсфелд Берлинда бўлиб ўтадиган НАТО иттифоқи давлатлари мудофаа вазирлари норасмий учрашувида қатнашиши ва унда айни масалани кўтаришини маълум қилди. АҚШ Мудофаа вазирига кўра, Афғонистондаги НАТО кучлари фаолиятида ўрнатилган айрим чекловлар туфайли жанггари гуруҳларга қарши аксар ҳарбийлар ҳаракатларни ҳануз АҚШ қўшинлари олиб боришига тўғри келаяпти.
Ҳозирда НАТО иттифоқининг 10 минг аскардан иборат тинчликпарвар кучлари Афғонистон шимоли ва ғарбига ташланган. НАТО иттифоқи вакили Жеймс Аппатурай бугун бу борада бундай баёнот берди.
“НАТО иттифоқи босқичма-босқич бутун мамлакат учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Шу тариқа халқаро тинчликпарвар кучлар назорати кенгайиб, нафақат Кобул ва Афғонистонинг шимоли-ғарби, балки жануби-шарқини ҳам ўз ичига олади”, — деди НАТО вакили бугунги баёнотида.
XS
SM
MD
LG