Линклар

logo-print

Норбой Холжигитов устидан суд бошланди


Феруза 14 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри жиноят ишлари судида иштихонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Норбой Холжигитов устидан суд жараёни бошланди.

Судланувчининг ўғли Ҳаётилланинг “Озодлик” мухбирига айтишича, суд соат 11 га белгиланган бўлса-да, нима сабабдандир 14.30 да бошланган. Суд очиқ бўлиши режалаштирилгани ҳолда унга айбланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлардан бошқа ҳеч ким киритилмаган. Х.Норжигитовнинг юзга яқин қишлоқдоши ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бундан норози бўлиб тўполон кўтаргач, судья уларни суд залига киритишга мажбур бўлган. Бироқ у айблов хулосасини ўқиб, суд мажлисини кейинги кунга қолдирилган.

Судда қатнашган ҳуқуқ ҳимоячиларининг билдиришича, Н.Холжигитовга нисбатан Ўзбекистон президентига тажовуз, конституциявий тузумга тажовуз қилиш, товламачилик, порахўрлик, фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари тузиш каби жиноятлар бўйича айблов эълон қилинган.

Х.Норжигитов жорий йилнинг 4 июнь куни порахўрликда айбланиб ҳибсга олинганди. У билан бирга маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари Ҳабибулла Оқпўлатов ва Саттор Ризаев ҳам ҳибсга тиқилган. Уларнинг қамоқда экани бир неча кун давомида сир тутилганди.

Юзлаб қишлоқдошлари Х.Норжигитовнинг озод этилишини талаб қилиб, бир неча бор норозилик чиқиши ўтказганди.
XS
SM
MD
LG