Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:59

Қоғозда қолаётган ислоҳотлар


Феруза Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерациясига қилинаётган мурожаатлар орасида сон жиҳатдан тиббий хизматларга бўлган ҳуқуқлар бузилиши ҳақидаги мурожаатлар иккинчи ўринда туради.

Истеъмолчилар тиббий хизмат сифати пастлиги, баъзан кечикиб кўрсатилишидан шикоят қилади.

Ҳозир Ўзбекистонда давлатга қарашли ва хусусий тиббий муассасалар мавжуд. Аҳоли мамлакатда юзага келган ижтимоий-иқтисодий танглик сабаб имкон қадар текин ёки арзон тиббий хизматлардан фойдаланишни истайди. Аммо текин тиббий хизмат ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Тошкентдаги оилавий поликлиникалардан бирининг шифокори Тўхтамурод Ҳасановнинг айтишича, аҳолининг баъзи тоифалари вакилларига давлат томонидан текин тиббий хизматлар йўлга қўйилган. Масалан, Иккинчи жаҳон урушида ва Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашганларга текин рецептлар берилади.

“Ҳозир шифохоналарга йўлланма бериш тизими бекор қилинган ва ордер тизимига ўтилган. Касаллар кўп, аммо ордер кам. Ордер олиш учун беморлар навбатда туради. Натижада беморларни ўз вақтида даволашга имкон бўлмаяпти. Менимча, бу тизим ўзини оқламаётир”, - деди Т.Ҳасанов.

У поликлиника шифокорлари текин рецептга энг арзон дориларни ёзишга мажбурлигини билдирди.

Бухоро вилояти болалар шифокорлари уюшмаси президенти Нодира Шаропованинг сўзларига кўра, аҳоли учун кўп турдаги текин тиббий хизматлар бор, бироқ буни ҳамма ҳам билавермайди. Чунки аҳолида тиббий имтиёзлар ҳақида ахборот йўқ.

Кузатувчи Самандар Оқиловнинг фикрича, токи соғлиқни сақлаш тизими ходимлари моддий турмуш тарзини юксалтиришга эътибор қаратилмас экан, тиббиёт соҳасидаги коррупцияга барҳам бериб бўлмайди. Ўзбекистонда ҳукумат тиббий хизмат сифатини яхшилашга қартилган ислоҳотларга катта эътибор беряпти. Лекин буларнинг барчаси фақат қоғозда қолиб кетмоқда.
XS
SM
MD
LG