Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Афғонистонда Америка қўшинлари сони қисқартирилиши ҳақдаги хабарларни инкор этди.


Берлинда ўтаётган НАТО давлатлари мудофаа вазирлари учрашувида сўз олган Рамсфелд Американинг Афғонистондаги ҳарбий ҳозирлиги бундан буён ҳам сусаймайди, деб таъкидлади. Петагон раҳбарига кўра, Вашингтон Афғонистондаги қўшинлари сонини 20 фоизга қисқартирармиш, деган хабарлар ёлғон. Берлин учрашувида НАТО ҳамда АҚШ етакчилигидаги халқаро кучларнинг Афғонситондаги ҳарбий иштироки масаласи мухокамалар марказида бўлди. Унда сўз олган Шимолий Атлантика Ҳарбий Альянси раҳбари Яаап де Хуп Схеффер Америка ва НАТО кучлари ўртасидаги ҳамкорлик янада кучатирилиши кераклигига урғу берди.
"Афғонистонда тинчликни сақловчи халқаро кучлар ва АҚШ янада ҳамкорлик қилишлари керак. Шу тамоиллардан келиб чиққан холда биз ҳамкорлигимиз истиқболларини мухокама қиламиз. Масалан, бу вазифани амалга ошириш учун қўмондонлик тузиш ҳақида гап бормоқда ва бу йўлда якдил қарашдамиз", - деди НАТО Бош котиби Яаап де Хуп Схеффер.
Учрашувда қатнашган Франция Мудофаа вазири Мишел Аллиот-Мари ҳар икки ҳарбий миссия бир қўмондонлик остида бўлмаслиги кераклигини айтганди.
XS
SM
MD
LG