Линклар

Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси йиғини доирасида "Саммит-2005" деб номланган уч кунлик анжуман иш бошлади.


Унда 150дан ортиқ давлат раҳбарлари қатнашмоқда. Саммитни очар экан Бирлашган Милатлар Ташкилоти Бош котиби Кофи Аннан анжуман қатнашчиларини БМТни ислоҳ қилишдек ишда сабр-тоқат, шижоат кўрсатишга чақирди.
"Мен дунё етакчилари бўлмиш сизларни ислоҳотлар устида ишларни давом эттиришга чақираман. Биз учун муҳим бўлган бу ишда сабр-тоқат, шижоат, узоқни кўра билишлик доим ҳамрохимиз бўлсин", - деди Аннан.
Сешанба куни Бош Ассамблея саммитда қабул қилиши кутилаётган БМТни ислоҳ қилиш лойиҳасини мақуллаган эди.
"Бирлашган Миллатлар ташкилоти кучли ва самарали, коррупциядан холи, масъулиятли ташкилот бўлиши керак. БМТ умумэътироф этилган олиймақом тамилларни ҳимоя эта оладиган ва айни пайтда шу тамоилларга мос ташкилот бўлмоғи керак. Агар БМТга аъзо давлатлар бу ташкилот ҳурмат қилинишини хоҳлаётган экан бу давлатлар БМТ шу ҳурматга сазовор бўлиши учун ҳаракат қилмоғи лозим", - деди АҚШ раҳбари.
XS
SM
MD
LG