Линклар

logo-print

Афғонистон Ички ишлар вазири жанггарилар келаси якшанба куни бўладиган сайловларни буза оламаслигини таъкидлади.


Вазир Али Аҳмад Жалолий ҳукумат сайловлар давомида хавфсизликни таъминлаш қўлидан келганини қилаётганини айтди.
“Кобул ва Афғонистоннинг бошқа ҳудудларида 100дан ортиқ фитна полиция томонидан фош этилди. Буларга портлашларни режалаш, ҳудкушлар ҳужуми, мина ва бошқа портловчи моддаларни ўрнатиш ҳамда чегара ҳудудларда зўравонликларни амалга ошириш билан боғлиқ фитналар киради”, - деди Афғонистон расмийси.
Айни пайтда, бугун БМТ расмийси Афғонистондаги демократик ўзгаришларга оддий афғонистонликларнинг норозилиги тўсқинлик қилаётганини маълум қилди.
БМТнинг махсус вакили Жан Арнонинг таъкидлашича, оддий афғонистонликлар маҳаллий ҳокимият, полиция ҳамда давлат адлия тизимидан жудаям норози.
Арно Афғонистон фуқароларининг норозилигига мамлакат инфрастурктураси ишламаётганлиги, ҳамда ҳукуматнинг ўта коррупциялашгани ва самарасизлиги сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG