Линклар

Бугун Британия расмийлари миллий хавфсизликка таҳдид солганликда айблаб етти нафар ҳориж фуқаросини ҳибсга олди.


Британия Ички ишлар вазирлиги еттовлон мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди.
Расмийлар ҳибсга олинганларнинг номини ошкор этмади. Улар Лондон ҳамда Манчестер шаҳарларида ҳибсга олинди.
Шунингдек, бугун Британия Ички ишлар вазири Чарлз Кларк ҳукумат полициянинг терроризмга қарши кураш бўйича таклиф этаётган чораларни қўллаб қувватлашини маълум қилди. Полиция таклифига кўра, террорчиликда гумон қилинаётганлар, ҳеч қандай айбловсиз, ҳозирги қонунларга кўра 14 кун эмас, уч ой ҳибсда сақланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG