Линклар

Украина Президенти Виктор Юшченко тарафдорлари Юшченконинг ўтган йилги сайлов олди кампаниясига Россиялик магнат Борис Березовский ҳомийлик қилганлигини инкор этди.


Юшченко маъмуриятининг раҳбари Олег Рибанчук, Юшченко ҳам, ўзи ҳам ҳеч қачон Березовский билан таниш бўлмаганини таъкидлади.
Украина ҳукуматидаги бошқа расмийлар мазкур баёнотни сиёсий иғво дея баҳолади.
Адлия вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Роман Зварих, Юшченкога нисбатан айтилган бу тахминлар, ҳатто тўғри бўлиб чиққан ҳолда ҳам, импичментга, яъни презиеднтнинг истеъфосига сабаб бўлиши мумкин эмаслигини баён қилди.
“Импичмент сўзи сиёсий атама эмас ва президент ўзининг сиёсий ҳаракати учун импичмент объекти бўла олмайди. Импичмент жараёнини бошлашга фақатгина жиноят сабаб бўлиши мумкин. Агар импичментга сабаб бўладиган жиноят таркиби ҳақида гапирадиган бўлсангиз, марҳамат қилиб, жиноят кодексидаги аниқ моддани кўрсатинг.”
Березовский Юшченконинг сайлов олди кампаниясига ҳомийлик қилгани ҳақидаги айбловларни чоршанба куни Украинанинг биринчи президенти, ҳозирда парламент аъзоси бўлмиш Леонид Кравчук илгари сурди. У Березовскийнинг Юшченкога сайлов олди кампанияси учун камида 15 миллион доллар пул берганини тасдиқловчи маълумотлар борлигини таъкидлади. Агар бу тасдиқланса Юшченко истеъфога чиқиши керак, деди Кравчук.
Березовский Россия ҳукумати томонидан қаллобликда айбланиб қидирилмоқда.
XS
SM
MD
LG