Линклар

logo-print

Ироққа оид хабарларга кўра, бугун Бағдодда содир этилган порталшлар оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлган.


Бугунги портлашларда ҳалок бўлганларнинг 16 нафари полициячилардир. Портлашларнинг бири Бағдоднинг Бура туманида полиция патрулига қарши амалга оширилган. Шаҳарнинг Ҳумавий туманида содир этилган порталшда эса икки нафар америкалик аскар яраланди.
Расмийларнинг маълум қилишича, портлашлар оқибатида кўплаб одам жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча содир этилган зўравонликлар оқибатида 150ка яқин одам қурбон бўлган ва бир неча юз киши яраланган эди.
Чоршанба кунги ҳужумлар учун масъулиятни Ироқдаги Абу Мусаб аз-Зарқавий бошчилигидаги Ал-Қайда гуруҳи ўз зиммасига олди. Интернет орқали тарқатилган аудио тасмада аз-Зарқавийга тегишли, деб айтилаётган овоз Ироқдаги шиаларига қарши урушга чақирув эълон қилинди.

Ироққа оид яна бир хабарга кўра, мамлакат раҳбари Жалол Талабаний БМТ саммитида чиқиш қилиб, жаҳон ҳамжамиятини Ироқда тинчлик ўрнатиш ва мамлакатни тиклашда ёрдам беришга чақирган.
Талабаний дунё етакчиларига Ироқнинг ташқи қарзларидан кечиш ҳамда мамлакатни бозор иқтисодиётига ўтказишда ёрдам беришларини сўради.
Талабаний Ироқ ҳукуматининг мамлакатни демократия сари етаклаш ғоясига содиқ қолиши, бироқ бунинг учун вақт талаб этилишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG