Линклар

БМТ саммитида чиқиш қилган Россия Президенти Владимир Путин БМТ Хавфсизлик кенгаши халқаро терроризмга қарши курашда асосий тузилма бўлиши лозимлигини таъкидлади.


“Терроризм бугун инсон ҳуқуқлари ва озодликларига ҳамда давлатлар ва халқларнинг барқарор ривожланишига таҳдид солувчи асосий омил эканига ишончим комил. Шунинг учун БМТ ва Хавфсизлик кенгаши нацизмнинг мафкуравий вориси бўлган террорга қарши курашда халқаро ҳамкорликнинг асосий мувофиқлаштирувчи маркази бўлиб хизмат қилиши керак”, - деди БМТ саммитининг иккинчи кунида чиқиш қилган Путин.
Россия Президенти шунингдек, БМТ ўзининг 60 йиллигини нишонлаётганини таъкидлаб, жаҳон давлатлари ўзаро можараларни ҳал этишни ўрганиши лозимлигини айтди.
Саммитда чиқиш қилган Беларус Президенти Александр Лукашенка эса, фурсатдан фойдаланиб АҚШни жаҳонда нобарқарорликни юзага келтирганлик ва БМТга таъсир ўтказганликда айблади.
Лукашенкага кўра, Вашингтон демократия ва инсон ҳуқуқлари ғояларини илгари суриш орқали дунёнинг бошқа давлатлари устидан ҳукмронлик ўрнатмоқчи.
“Можаро йўқ жойда, уларни ўйлаб топади. Аралашишга ҳеч қандай сабаб бўлмаса ҳам, бундай сабабларни ҳам ўйлаб топади. Бунинг учун жуда ҳам қулай шиор топилган – демократия ва инсон ҳуқуқлари. Бироқ бу ғоялар халқ ҳокимияти ва инсонлар ғурурига хизмат қилувчи маънода эмас, балки Америка раҳбарияти фойдасига талқин этилади”, - деди Лукашенка.
XS
SM
MD
LG