Линклар

logo-print

Ўзбекистон прокуратураси "Озодлик" мухбири Андрей Бабитскийни¸ мамлакат ҳудудига Қирғизистон орқали ноқонуний кирганликда айбламоқда.

  • Озодлик

Ўзбекистон прокуратураси айбномасида Озодлик мухбири Андрей Бабитский номи ҳам келтирилади.

Яъни прокуратура иддаосига кўра, Бабитский Ўзбекистон чегарасини ноқонуний бузиб ўтиб, мамлакатга Қирғизистон орқали ўтган. Аслида эса Озодлик мухбири Ўзбекистонга самолётда борган ва Тошкент аэропортида тегишли тарзда паспорт назоратидан ўтган. Буни Бабитский паспортига Ўзбекистон МҲҲ чегара хизмати томонидан урилган мухрлар тасдиқлайди. Демак студиямиз меҳмони "Озодлик" радиосининг рус ҳизмати мухбири Андрей Бабитский.

Андрей Ўзбекистон прокуратурасининг бу айбномаси ҳақида нима дея оласиз?

"Мени номимга айтилаётган бу айбловлар тергов лаёқатини, аниқроғи уни учига чиққан лаёқатсиз одамлар олиб борганини кўрсатиб турибди. Сабаби мен мутлақо қонуний тарзда Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтдим. Самолётда бордим ва белгиланган тартибда паспорт назоратидан ўтдим. Ўзбекистонга кирганим ва чиққаним ҳақида паспортимга мухр босилган. Мен қонунларга бўйсунувчи одамман ва мамлакат ички қонунларини бузмайман".

Прокуратура айбномасида Сиз, гўёки диверсион тарзда Ўзбекистонга ҳеч қандай аккредитациясиз кириб олиб, у ердан ёлғон, бўхтон маълумотларни тарқатганингиз айтилади. Тошкентга келганингиздан сўнг Андижонга қандай кираолдингиз?

"Билишимча аккредитация журналист учун мажбурий характерга эга эмас. Бу журналистга қўшимча имкониятларни беради холос. Шундан келиб чиққан холда мен Тошкентга келишим биланоқ Андижонга қараб таксида йўл олдим. Ҳеч ким мени у ерга контрабанда йўли билан олиб боргани йўқ. Албатта, Наманганга боргач таксини ўзгартирдим. Айрим сабабларга кўра Камаз юк машинасида йўлни давом эттиришга тўғри келди. Бунинг эса Ўзбекистон қонунларига зид жойи йўқ. Лекин мени бир нарса таажубга солмоқда. Яъни терговни ўтказганлар Ўзбекистонга кирганим ва чиққаним ҳақида маълумотни тегишли идоралар, чегара ва божхона ҳизматидан сўрамасдан мени чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айблаётгани таажубга солмоқда".

"Биласизми бу холат бутун терговни савол остига қўяди. Яъни бу холат бошқа фактлар ҳам шу даражада лаёқатсиз, шу даражада масъулиятсиз тарзда ўрганиб чиқилганидан дарак беради".


Андрей, сиз Андижонда бўлдингиз. Вазиятни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Прокуратура айтаётган гаплар сизни кузатишларингизга қанчалик мос келади?

"Мени кузатишларимга кўра, Андижонда халқ ўққа тутилди. Бу ўша кунги воқеалар марказида турувчи асосий факт. Ўша куни фуқаролардан иборат оламон ўққа тутилди. Албатта, исёнчилар давлат идораларини босиб олишди, давлат расмийларига нисбатан куч ишлатишгандир. Шу нуқтаи назардан мен уларни оқламоқчи эмасман. Лекин бу ҳукумат содир этган зўравонлик билан таққослаб бўлмади. Бунинг бари ўша ҳукумат бу воқеани яшириш учун ўйлаб топган ёлғоннинг олдида ҳеч нарса бўлмай қолади".

Озодлик радиоси рус ҳизмати мухбири Андрей Бабитский эди.
XS
SM
MD
LG