Линклар

logo-print

Бензин нархи туяники билан тенглашадими?


Феруза Ўзбекистон вилоятларида бензин танқислиги авжига чиқяпти. Фарғона вилоятида олибсотарлар бензиннинг литрини 600-1000 сўмдан пулламоқда. Бухорода эса бензин баҳоси 600 сўмгача кўтарилган.

Фарғоналиклардан бирининг айтишича, бензин нархи кўтарилгани сабабли йўловчи ташийдиган хусусий транспортларда йўлкира ҳақи 100 фоизгача ошган.

Бухоролик киши эса ёнилғи сотиш шахобчаларига келган бензин дарҳол қўлга чиқиб кетаётгани, олибсотарлар уни 500-600 сўмдан пуллаётганини билдирди.

Шу билан бирга, 15 сентябрдан Ўзбекистонда бензин баҳоси оширилди. “Ўзнефтмаҳсулот” компанияси вакили Камолиддин Усмоновнинг сўзларига кўра, бензин нархини оширишдан аввал бу ёнилғининг дунё бозоридаги ва қўшни давлатлардаги баҳоси ўрганилади.

“Ўзбекистонда бензин қўшни давлатлардагига нисбатан 1,5 баробар арзон. Шунинг учун бензин контрабандаси юзага келган. Бунинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда ҳам бензин баҳоси оширилди”, - деди К.Усмонов.

Унинг билдиришича, А-76 ва А-72 турдаги бензин 280 сўмдан сотиларди. 15 сентябрдан бошлаб А-76 бензини нархи 325 сўм этиб белгиланган. А-91 бензини эса баҳоси 325 сўмдан 375 сўмга оширилган. Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводлари А-80 ва А-95 бензини ҳам ишлаб чиқара бошлаган. Ҳозир А-80 бензини 340 сўмдан, А-95 эса 425 сўмдан сотувга чиқарилмоқда.

“Ўзнефтмаҳсулот” вакили келтирган бу рақамлар компания томонидан ёнилғи қўйиш шахобчаларига сотилиш баҳосидир. Шахобчаларда эса бензин баҳоси янада қиммат.

Маълум бўлишича, ёнилғи қуйиш шахобчаларида А-76 бензинининг расмий баҳоси 330 сўмдан 375 сўмга, А-91 ники 375 сўмдан 425 сўмга кўтарилган. А-81 эса 390 сўмдан, А-95 бензини 475 сўмдан сотиляпти.

“Ўзнефтмаҳсулот” вакили К.Усмонов Бухоро ва Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводлари Ўзбекистондаги бензинга бўлган талабни тўла қондираётганини таъкидлади. Аммо у айнан шу вилоятларда нега бензин танқислиги кучлилиги сабаблари ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини билдирди ва Тошкентда бензин муаммоси йўқлигини қўшимча қилди.

Компаниянинг нефтни қайта ишлаш бўлимида ишловчи ўз исмини ошкор этмаган ходимнинг таъкидлашича, мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш заводлари етарлича маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Баъзи вилоятларда бензин тақчиллиги юзага келгани тўғрисида маълумотлар бор ва бу муаммони ечиш чоралари кўриляпти.
XS
SM
MD
LG