Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:57

Чимкентлик болаларга боғча керак


Жанубий Қозоғистонда боғча нималигини билмай улғаяётган болалар сони жуда кўп. Биргина Чимкент шаҳрида боғча ёшидаги болаларнинг бор-йўғи 19 фоизи боғчага жалб этилган.

Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда Чимкентда 9000 бола мактабгача тарбия муассасасига бориш учун навбатда турибди. Ҳозир бу ерда 43 та боғча ишлаяпти. Яна иккита боғча ишга тушиш арафасида. Бироқ эҳтиёжни тўла қоплаш учун яна 72 та боғча зарур.

Бугунги кунда Жанубий Қозистон вилоятида 109 та мактабгача тарбия муассасаси фаолият кўрсатяпти. Бир пайтлари вилоятда 650 та болалар боғчаси ва ясли бўлган. Кейинчалик улардан 400 тасининг биноси тадбиркорларга сотиб юборилган. Уларнинг баъзиларида хусусий мактаблар очилган бўлса, кўпгина бинолар бўш турибди.

Чимкентдаги мактабгача таълим соҳаси мутасаддиларидан бири Шўлпон Ералиеванинг айтишича, яқинда чимкентлик бир гуруҳ таълим фахрийлари боғчаларни сотиб олган тадбиркорларга биноларни давлатга қайтариш тўғрисидаги мурожаат билан чиқди. Агар боғчалар давлатга қайтарилса, уларни ишга туширишга кўп пул кетмайди. Бироқ янги боғча бинолари қуриш учун йиллар керак бўлади. Бу вақтда ҳозир боғчага бормаётган 80 фоиз ўғил-қиз улғайиб, аллақачон мактабга чиққан бўлади.

Таълим фахрийларининг мурожаатига шу пайтгача бирорта ижобий жавоб қайтарилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG