Линклар

Сўнгги 24 соат ичида Чеченистонда юз берган тўқнашувлар оқибатида бир неча милиция ходими ҳалок бўлди.


Чеченистоннинг Дарго ва Тезин-қала қишлоқларида милиция кучлари билан жанггарилар ўртасида рўй берган отишмада беш милиционер ҳалок бўлган ва бир киши жароҳатланган. Пойтахт Грознида милиция машинасига қилинган ҳужум натижасида икки нафар милиция ходими ҳалок ва тўрт нафар милиционер яраланган.
Чеченистон жанггариларининг интернет саҳифасида тарқатилган хабарга кўра¸ душанба куни юз берган тўқнашувда чечен сепаратчиларининг иккинчи даражали қўмондони Ахмад Авдорхонов ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG