Линклар

logo-print

Шимолий Кореянинг ядровий дастурига оид музокаралар бугун яна тўхтаб қолди. Музокараларда Хитойнинг янги таклифи муҳокама қилиниши кутилаëтган эди.


Хитой расмийларининг билдиришича¸ АҚШ¸ Россия¸ Япония¸ Хитой¸ Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги олти томонлама музокаралар якшанба куни қайта бошланади.
Хитой тақдим қилган таклиф уч йилдан буëн натижа бермай келаëтган уринишларни ҳал қилишга қаратилганлиги таъкидланади.
Музокараларда қатнашаëтган АҚШ вакили Кристофер Ҳиллнинг айтишича¸ Вашингтон ушбу таклифни ўрганиб чиқмоқда.
“Хитой ушбу таклифни муносабат билдиришимиз учун бизга тақдим этди. Биз бу таклифни кўриб чиқаяпмиз ва уни муҳокама қилмоқдамиз. Биз бу тўғрида Вашингтондагилар билан гаплашаяпмиз. Қани буëғи нима бўлади”¸ - деди АҚШ вакили.
XS
SM
MD
LG