Линклар

Германия сайлов компаниясининг сўнгги кунида ҳам социал демократлар раҳбари Канцлер Герҳард Шрëдер сайловдаги рақиби консерватор християн демократлар партияси бошлиғи Ангела Мерлкел билан рақобқтлашмоқда.


Сайлов компанияси жараëнида билдирилган фикрларга кўра¸ Меркел хоним Германиянинг биринчи аëл Концлери бўлиши учун ҳали ҳам яхши имкониятларга эга. Аммо сўнгги текширувларга кўра¸ якшанба куни ўтказиладиган умумхалқ сайловларида ҳозирча сайловчиларнинг тўртдан бир қисми кимга овоз беришга қарор қилмаган.
Шарқий Германияда туғилган Ангела Меркел бугун Боннда сайловчиларга қарата бундай мурожаат қилди.
“Биз бу мамлакатни янада яхшироқ қилишимиз мумкин. Мен бунга тўла ишонаман. Биз икки Германияни қандай бирлаштирган бўлсак¸ бу мамлакатни яна бир бор 21 асрнинг энг ривожланган давлатига айлантиришимиз мумкин. Мен ана шу мақсадда ишлайман ва шу боис сизнинг ҳимоянгизга заруратим бор. Эътиборингиз учун раҳмат”¸ - деди Агела Меркел.
XS
SM
MD
LG