Линклар

Озарбайжон расмийлари Украинанинг “Пора” ёшлар ҳаракати фаолини икки кунлик ҳибсдан кейин озод этиб, ўз ватанига жўнатиб юборгани хабар қилинмоқда.


Пора ҳаракатининг матбуот котиби Марияна Почтарнинг маълум қилишича, озод этилган Серхий Евтушенко шанба куни Украинага қайтиб келган.
Евтушенко пайшанба куни, “Озарбайжон ва Беларуснинг демократик келажаги”, деб номланган конференцияда қатнашиш учун Украина делегацияси билан Бокуга келганида ҳибсга олинган эди.
Озарбайжон чегара хизмати расмийсига кўра, Евтушенко Озарбайжонда исталмаган шахс, деб эълон қилинган.
Пора ёшлар ҳаракати Виктор Юшченкони ҳокимиятга олиб келган Украинадаги Зарғалдоқ инқилобида асосий ролни ўйнаган.
XS
SM
MD
LG