Линклар

Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича олти томонлама музокараларда АҚШ вакилларига етакчилик қилаётган Кристофер Ҳилл, Хитой таклиф қилган охирги битим лойиҳасини Пхеньян учун жуда яхши имконият, дея баҳолади.


“Нима бўлишини айтиш жуда қийин. Авваллари ҳам бир неча марта айтганимдек, жуда кўп таклифлар ўртага ташланган. Албатта, бу таклифлар бўйича келиша олсак, бу битим билан кифояланиб қолмаймиз, бу фақат бошланиши бўлади. Лекин, менимча, бу ҳамма учун, анийқса, Корея Халқ Демократик Республикаси учун яхши битим бўлади”, - - деди Ҳилл.
Ҳилл мазкур битим лойиҳасида нималар таклиф этилаётганини ошкор этишдан бош тортди. Унга кўра, музокаралар эртага давом этади.
Музокараларда АҚШ, Россия, Япония, Хитой, Жанубий Корея ва Шимолий Корея иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG