Линклар

Маҳмуд Аббос, Исроил Фаластинда бўлиб ўтадиган сайловларда Ҳамас ҳаракатининг қатнашишига қаршилик билдирганидан кейин, Исроилни Фаластин ички ишларига аралашмасликдан огоҳлантирди.


Фаластин раҳбари бу сайловлар фақатгина фаластин халқи учун эканлигини айтди.
Ҳамас гуруҳи матбуот котиби Сами Абу Зуҳрий ҳам бўлажак сайлов Фаластиннинг ички иши эканини айтиб, унга ҳеч ким аралаша олмаслигини таъкидлади.
Исроил бош вазири Ариэл Шарон сайловларда Ҳамас вакиллари қатнашадиган тақдирда, Исроил овоз беришни ташкил этишда ёрдам бермаслигини айтди.
Исроил ташқи ишлар вазири Силван Шалом Ҳамаснинг сайловда иштирок этишини “ақл бовар қилмайдиган ҳол” деб атади.
Фаластин парламент сайловлари келаси йилнинг 25 январига белгиланган.
XS
SM
MD
LG