Линклар

Ироқдан олинган яна бир хабарга кўра, шиа жанггарилари Басра шаҳридаги кўчалардан бирини тўсиб қўйган.


Шаҳар полицияси расмийсининг маълум қилишича, Муқтада ал-Садр бошчилигидаги Маҳди армиясининг 200 яқин қуролланган жанггарилари ўз қўмондонларидан бири Шайх Аҳмад Фартузийнинг озод этилишини талаб қилмоқда.
Фартузий жума куни Британия ва Ироқ хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган ва шаҳрдаги хавфсизлик кучларига қарши зўравонликлар амалга оширганликда айбланмоқда.
Ўтган йили Маҳдий армияси шиалар муқаддас деб билган Нажаф ва Карбала шаҳарларида АҚШ ва коалиция кучларига қарши жанг қилган. Жанг шиа руҳонийлари Муқтада ал-Садр билан олиб борган музокаралрдан кейин тўхтаган эди.
Айни пайтда, Саудия Арабистонининг олий муфтийси Шайх Абдул Азиз ал-Шайх Ироқда фуқаролар урушини қўзғаш ниятида бўлган кучларни қоралади. Афтидан, Шайх ўз сўзларини Абу Мусаб аз-Зарқавий етакчилигидаги Ироқдаги Ал-Қайда гуруҳига қаратган.
Абу Мусаб аз-Зарқавий Ироқнинг шиаларига қарши урушга чақирган эди.
Бошқа хабарларга кўра, бугун Бағдодда амалга оширилган ҳужумда парламент аъзоси Фариз Носир Ҳусайн ўлдирилган, яна бир депутат яраланган.
XS
SM
MD
LG