Линклар

logo-print

Бугун Ироқ парламенти мамлакат конституциясига киритилган сўнгги ўзгартишларни тасдиқлади.


Белгиланган муддатдан бир неча ҳафта ўтиб, Миллий кенгаш раиси Ҳусайн ал-Шаҳристоний, Ироқнинг асосий қонуни лойиҳаси БМТга топширилганини маълум қилди. БМТ конституция лойиҳасини 5 миллион нусхада кўпайтириб, 15 октябрда бўлиб ўтадиган реферндумдан олдин, аҳолига тарқатиш вазифасини ўз зиммасига олган.
Бу жараёнга раҳбарлик қилаётган БМТ расмийиси Николас Ҳайсом ҳужжатнинг кўпайтириб, тарқатиш ишлари сентябрнинг охиргача якунланишини маълум қилди.
Айни пайтда, сунний араблар вакиллари БМТга реферндумнинг адолатли ўтишига кафолат беришларини сўраб мурожаат қилди.
Суннийлар асосий қонундаги федерализм ҳамда давлатни бошқаришда Исломнинг роли ҳақидаги моддаларига қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG