Линклар

logo-print

Бугун Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтди.


Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан кеч соат олтида ёпилди.
Миллионлаб германияликлар иккита асосий номзод – иқтидордаги социал Демократлар ва Яшиллар колицияси етакчичиси, Германия канцлери Герҳард Шрёдер ҳамда Христиан демократлар етакчиси Ангела Меркел ўртасида танлаш учун сайлов участкаларига борди.
Дастлабки натижалар эртага эълон қилиниши кутилмоқда. Лекин сайловлар давомида ўтказилган норасмий сўровларга кўра, Ангела Меркел етакчилигидаги Христиан демократлар партияси ғалаба қозонган.
Норасмий натижалар ҳақиқий бўлиб чиқса, Шарқий Германияда туғилган Меркел Германия тарихидаги биринчи аёл канцлер бўлади.
Сайлов олди кампаниясида иккала номзод ҳам мамалкатнинг иқтисодини ривожлантиришни устувор масала қилиб олди.
Меркел шанба куни сайловчилар олдида қилган чиқишида, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун давлат раҳбарияти алмашиши кераклигини айтди.
“Биз турмушимизни яхшилашга қодирмиз. Бунга ишонаман. Германияни бирлаштира олганимиз каби, 21 асрда Германияни ҳар бир фуқароси ўзига тўқ бўлган мамлкатга айлантира оламиз. Мен ана шу мақсад сари ишлайман ва сиздан ана шу мақсадни қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Эътиборингиз учун раҳмат”, - деди Меркел.
Сайловдан олдин ўтказилган сўров натижаларига кўра, миллионлаб сайловчилар кимга овоз беришлари ҳақида бир тўхтамга келгани йўқ.
XS
SM
MD
LG