Линклар

Ўзбекистон комиссияни кенгашга айлантиришга қарши бўлди


Феруза БМТ Бош ассамблеясининг 60-сессиясида маъруза қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича комиссиясини кенгашга айлантиришга қарши чиқди.

Вазир Ўзбекистон томони комиссияни инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича кенгашга айлантиришга эҳтиёж йўқ, деб ҳисоблашини билдирди ва кенгаш тузилса, у баъзи қудратли давлатларнинг манфаатлари учун хизмат қиладиган қуролга айланиши мумкинлигини таъкидлади.

Хўш, нега Ўзбекистон БМТнинг инсон ҳуқуқлари тизими ислоҳ қилинишига қарши бўляпти ва бу нимани англатади?

“Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари, “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Ориповнинг фикрича, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласи жуда оғриқлидир. Ҳукумат бу оғриқни бартараф этиш ўрнига унинг шу аҳволда қолишини истаётир. Ўзбекистон раҳбарияти бу масала қаерда кўтарилса ҳам хавотирланиб туради.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг таъкидлашича, Э.Ғаниевнинг кенгашнинг баъзи давлатлар қўлидаги қуролга айланиши мумкинлигидан хавотири масалани чуқур ўрганилмасдан билдирилган. Чунки аслида комиссия кенгашга айлантирилса, унинг ишида иштирок этадиган давлатлар сафи кенгаяди.

С.Икромов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари қўпол бузилаётган давлатларнинг “қора рўйхати”га кириши, шунинг учун Э.Ғаниевнинг БМТ саммитида билдирган фикрлари мазкур ташкилотдаги инсон ҳуқуқлари тизимини ислоҳ қилишга оид режага ҳеч қандай таъсир ўтказмаслигини эътироф этди.

Жамиятшунос Баҳодир Мусаев Э.Ғаниевнинг БМТдаги нутқи бу амалдор Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳақиқий вазиятдан кўз юмадиган одамдек таассурот қолдиришини таъкидлади. Аммо, деди у, ташқи ишлар вазири ўзи хоҳлаганда ҳам Ўзбекистон ҳукумати манфаатларига хилоф бирор гап айта олмасди.
XS
SM
MD
LG