Линклар

logo-print

Украинанинг “Пора” ёшлар ҳаракати вакили ўзининг Озарбайжонда ҳибсга олиниши сиёсий сабабларга кўра эканини таъкидлади.


Серхий Евтушенко Озарбайжон расмийлари унинг ҳисбга олинишини ҳеч қандай изоҳламаганини маълум қилди.
“Мени депортация қилишаётганда расмий ё норасмий бўлсин ҳеч қандай изоҳ беришмади. Менга фақатгина Озарбайжонда исталмагани сиёсий кишилар рўйҳатида эканлигимни айтишди”, - деди Евтушенко.
“Пора” вакили Евтушенко ўтган пайшанба куни Озарбайжонга конференцияда қатнашиш учун борганида ҳибсга олинган. Шанба куни эса, Украинага депортация қилинган.
Озарбайжонда 6 ноябрга белгиланган парламент сайловларидан олдин вазият таранглашмоқда.
XS
SM
MD
LG