Линклар

logo-print

Туркманистоннинг собиқ нефт, газ ва минерал бойликлар вазири 24 йил қамоқ жазосига ҳукм этилди.


Сапармурод Валиев 25 миллион АҚШ долларини ўзлаштирганликда айбдор деб топилди.
Айни пайтда, Туркменнефтегаз давлат ширкатининг собиқ раҳбари Илёс Чориев ҳам 25 йил қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов икки собиқ мулозимни Украина билан давлат шартномаларни тузишда катта миқдордаги пулни ўзлаштирганликда айблади.
Шу йилнинг бошида Ниёзов Туркманистоннинг нефт ва газ соҳасида коррупцияга қарши кураш эълон қилган эди. Бунга собиқ бош вазир 60 АҚШ миллион долларни талон-тарож қилганликда айбланиб ишдан четлатилиши сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG