Линклар

Рейтерс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев бош прокурор Азимбек Бекназаровни ишдан четлатган.


Хабарга кўра, Қурманбек Бакиев бу ҳақдаги фармонга бугун имзо чеккан. Бунинг сабаби ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Айни пайтда, бугун эрталаб эндиликда собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров собиқ Президент Ақаевнинг ўғли Айдар Ақаевга нисбатан жиноий иш очилганини айтган эди.
Ундан олдин Қирғизистон Парламенти ҳокимиятдан ағдарилган Президент Асқар Ақаевнинг ўғли Айдар Ақаевнинг депутатлик даҳлсизлигини бекор қилди.
Айдар Ақаев ҳозирда Россияда истиқомат қилади.
Унга нисбатан учта айблов, жумладан пул ювиш ва лавозимини суистеъмол қилганлик айбловлари эълон қилинган.
Ақаевнинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG