Линклар

Германияда якшанба кунги сайловлардан кейин Христиан демократлар етакчиси Ангела Меркел овоз бериш натижаси унга кейинги ҳукуматни тузишга ваколат берганини таъкидлади.


Христиан демократлар партияси учрашувидан кейин Меркел Германиянинг Чап партиясидан ташқари, барча йирик партиялари билан урашиб, коалиция тузиш имкониятларини муҳокама этиш ниятида эканини маълум қилди.
Шунингдек, бугун Германия Канцлери Герхард Шрёдер етакчилигидаги Социал демократлар партияси раиси Франц Мюнтеферинг партия мажлисидан кейин, мухолифатдаги консерватив ва либерал партиялар ҳамда Яшиллар партиясини коалиция тузиш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.
Якшанба кунги сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, Меркел етакчилигидаги ўнг қанот иттифоқи 35,2 фоиз, Шрёдер бошчилигидаги сўл-марказдаги Социал демократлар эса 34,3 фоиз овоз олган.
Шрёдер ҳам, Меркел ҳам янги ҳукуматни тузиш учун етарли овоз олмади.
Бироқ иккаласи ҳам Германиянинг истиқболдаги ҳокимиятини бошқаришга даъвогарлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG