Линклар

logo-print

Халқаро атом энергияси раҳбари Муҳаммад ЭлБарадей Эрон ўзининг ядровий дастурига оид маълумотларни ойдинлаштириши лозимлигини баён қилди.


ЭлБарадей бу фикрларни халқаро агентликнинг Теҳрон ядровий дастури бўйича Венада бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувидан журналистлар олдида қилган чиқишида айтди.
АҚШ, Британия, Франция ва Германия расмийлари Эрон ядровий дастури масаласини БМТнинг хавфсизлик кенгашига ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
Ғарб мамлакатлари Эрон Президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг, шанба куни, БМТ Бош ассамблеяси олдида қилган чиқишида, Эрон ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришга ҳақли, деган баёнотидан хафсаласи пир бўлганини билдирган эди. У шунингдек, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармоқчи деган эҳтимолларни инкор этди.
XS
SM
MD
LG