Линклар

Бугун Бирлашган миллатлар ташкилотининг халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ЭлБарадей Шимолий Кореянинг ядровий дастурларидан воз кечиш ва Ядровий қуролларни тарқатмаслик битимига қайта қўшилиш ҳақидаги қарорини олқишлади.


АҚШ Президенти Жорж Буш Шимолий Корея ўз зиммасига олган мажбуриятларни амалга ошириши муҳим бўлишини айтди.
“Шимолий Корея ўзининг ядровий қурол дастуридан воз кечишни ваъда қилди. Биз уларга жавобан, бу жуда яхши қадам, энди эса ваъдангизни бажарасизми йўқми текшириб кўриш керак бўлади, деб жавоб бердик”, - деди Буш.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари ЭлБарадей БМТ мутахассислари иложи борича тезроқ Пхеньянга бора олишларига умид билдирди.
Шимолий Корея ўзининг ядровий қуроллар дастурларидан воз кечиши эвазига, АҚШ, Россия, Жанубий Корея, Япония ва Хитой Пхеньянга энергетика соҳасида ёрдам ваъда қилди.
Музокараларда иштирок этаётган олти давлат ноябрда яна учрашиб, эришилган битим бўйича аниқ тадбирларни белгилашга келишиб олди.
XS
SM
MD
LG