Линклар

logo-print

Андижон воқеалари иштирокчилари устидан дастлабки суд бошланди

  • Садриддин Ашур

20 сентябрь куни Ўзбекистон Олий судида Андижон воқеаларида фаол иштирок этишда айбланаётган дастлабки 15 киши устидан суд жараёни бошланди. Шу муносабат билан суд биноси кучли назоратга олинди.

Судга Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Жамолов раислик қилмоқда. Давлат айбловчиси вазифасини Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Анвар Набиев бажармоқда. Суд мажлиси очиқ тарзда ўтказилаётган бўлиб, унда хорижий журналистлар, жабрланувчи томон вакиллари ҳам қатнашяпти.

Суд мажлисида барча айбланувчилар адвокатлар билан таъминланган.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 30 дан ортиқ моддаси бўйича, жумладан, террорчилик, қўпорувчилик, қотиллик, уюшган жиноий гуруҳлар тузиш, конституциявий тузумга тажовуз қилиш, гаровга олиш каби жиноятларни содир этишда айбланмоқда. Айбланувчилар курсисида Мўйдин Собиров, Фарҳод Ҳамидов, Аваз Турғунов, Таваккалбек Ҳожиев, Алишер Ҳакимов, Ғулом Нодиров, Азизбек Юсупов, Абдубоис Ибрагимов, Муҳаммадшокир Ортиқов, Илҳом Ҳожиев, Валижон Эргашев, Лочинбек Имонқулов, Жаҳонгир Бурхонов, Ҳусан Туропов, Абдулҳофиз Ғозиев ўтирибди. Уларнинг уч нафари Қирғизистон фуқаросидир.





Суднинг биринчи куни давлат айбловчиси А.Набиев судланганларга эълон қилинган айблов хулосаларини ўқиб эшиттирди. Давлат айбловчисининг таъкидлашича, айбланувчилар “Ҳизб ут-таҳрир” диний оқими тармоғи бўлмиш акрамийлар гуруҳининг фаол аъзолари бўлган.
XS
SM
MD
LG