Линклар

Россияда ўзбекистонлик қуролфурушлар қўлга тушди


Басира Россиянинг Челябинск вилоятида Ўзбекистоннинг икки фуқароси қўлга олинди. Россия ички ишлар вазирлиги расмий сайтида ёзилишича, улар қурол-аслаҳа савдоси билан шуғулланган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннингг 19 ва 38 ёшли икки фуқароси Чебаркул туманининг Кумис қишлоғида ушланган. Улар 122 миллиметрли 7 та, 152 миллиметрли 1 та артиллерия снарядини сотмоқчи бўлган.

Айни пайтда ўзбекистонлик қуролфурушлар устидан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг снарядларни қаердан олгани борасида суриштирув бошланган.
XS
SM
MD
LG