Линклар

Қирғиз матбуоти ўзбек прокурори айбловларини шарҳламоқда


Тўлқин Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Андижон воқеалари юзасидан Қирғизистон шаънига билдирилган айбловлари ҳақидаги илк хабарларни “АКИ-пресс” ва “Кабар” ахборот агентликлари тарқатди.

16 сентябрь куни “Кабар” ахборот агентлиги Қирғизистон Бош прокурори Азимбек Бекназаровнинг мазкур айбловларга баёнотини эълон қилди. Баёнотда айтилишича, Тошкент расмийларининг айбловлари мавҳумдир.

“Мен бу гапни масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда айтяпман. Ўзбекистон томонидан Қирғизистон ҳудудида гўёки мавжуд бўлган ва террорчилар ҳарбий тайёргарлик ўтаган базалар тўғрисида бирор марта маълумот олмаганмиз”, - деган А.Бекназаров.

16 сентябрь куни Қирғизистоннинг баъзи газеталарида “АКИ-пресс” тарқатган “Ўзбек прокурори Ғарб мухбирларини шоқол ва сиртлонларга ўхшатди” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Бу газеталарда “Ўзбекистон махсус хизматлари ўз душманларини Қирғизистондан ахтармоқда” сарлавҳали мақола ҳам чоп этилди.

“Ўзбекистон махсус хизматлари Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида ҳеч қандай қаршиликларсиз Андижон воқеаларига алоқадор шахсларни излаш билан шуғулланмоқда. Бу эса ҳудуд аҳолиси ўртасида асабий вазиятни келтириб чиқаряпти”, - дейилади мақолада. Мақолада бу ҳақда “Фуқаролик жамияти коррупцияга қарши” ташкилоти раҳбари Тулиекан Исмоилова баёнот бергани айтилади. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони талаби билан шу кунларда уч қирғиз фуқароси уй қамоғига олинган. Бироқ уларга бирор аниқ айб қўйилмаган.
XS
SM
MD
LG