Линклар

Қирғизистоннинг собиқ Бош прокурори Азимбек Бекназаров мамлакат ҳукуматини Украинадаги каби сиёсий инқирозга учраш эҳтимолидан огоҳлантирди.


Мамлакат президенти Қурманбек Бақиев кеча ҳеч бир сабаб келтирмай лавозимидан озод этган Бекназаров журналистларга интервью бериб, ҳукумат бўлиниш арафасида, деб ҳисоблашини айтди. Унга кўра, бу мамлакатни яна беқарорликка солиши мумкин.
Яна Бекназаровнинг таъкидлашича, унинг лавозимидан озод этилиши коррупцияга қарши бошлаган кураши билан боғлиқ. У 24 мартда собиқ президент Аскар Акаев мамлакатни ташлаб кетгандан буён собиқ ҳукумат амалдорларини жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатини бошлаган эди.
Аммо ҳозирда янги тайинланган бош прокурор Бусурманқул Табалдиев Бекназаров қотилликда гумон қилинаётган икки нафар жиноятчини қамоқдан чиқариб юборгани учун лавозимидан бўшатилганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG