Линклар

АҚШ ҳарбийлари берган хабарга кўра, бугун Мосул шаҳрида ҳудкуш ўзини портлатган, оқибатда, дипломатик кортежнинг 4 қўриқчиси қурбон бўлган.


Шунингдек, бугун Британия Мудофаа вазири Жон Рид британ ҳарбийларининг Басрада олиб борган ҳарбий ҳаракати ўзини оқлаганини маълум қилди. Британ ҳарбийлари бу ерда Ироқ полицияси қўлга олган икки ҳарбийни озод қилган эди.
Жон Ридга кўра, мавжуд келишувга мувофиқ қўлга олинган ҳарбийлар коалиция кучларига топширилиши керак эди, аммо, улар топширилмаган.
Басра ҳокими Муҳаммад ал-Абадийга кўра эса, ҳибсга олиш чоғида бу ҳарбийлар мусулмонлар кийимида бўлган.
“Биз уларни сўроқ қилганимизда бу махсус операция эканлигини айтишди. Бироқ, қандай операция эканлигини айтишни кескин рад этишди. Уларнинг ҳарбий раҳбари билан боғланганимизда, у ҳам ҳеч қандай маълумот бермади. Биз ҳали бу ҳодисани текширамиз”, — деди Басра ҳокими.
XS
SM
MD
LG