Линклар

Украина парламенти бош вазирликка тавсия этилган Юрий Ехануров номзодини рад этди.


“223 та овоз қайд этилди. Қарор қабул қилинмади”, — деб маълум қилди Олий Рада раиси Владимир Литвин.
Украина президенти Виктор Юшченко эса мамлакат парламентни Бош вазир вазифасини бажариб турган Юрий Ехануровни қўллаб-қувватлашга чақирган эди.
Юрий Ехануров собиқ бош вазир Юлия Тимошенко 8 сентябр куни ўз лавозимидан озод этилгандан сўнг президент Юшченко томонидан бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Ехануров Украина давлат бошқарув органларида узоқ йиллар ишлаган, вазир, бош вазир ўринбосари бўлган таниқли сиёсий арбобдир. Айни вақтда у президент Юшченконинг яқин сафдошларидан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG