Линклар

Россия Байрамали Юсуповга қочқин мақомини бермади


Басира Ўзбекистон фуқароси Байрамали Юсуповнинг ўзига қочқин мақоми берилишини сўраб топширган аризасига Россия миграция хизмати томонидан рад жавоби берилди.

Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази аъзоси Баҳром Ҳамроевнинг сўзларига қараганда, Б.Юсупов Тюмень вилоятида қурилиш соҳасида фаолият кўрсатадиган Россия-Туркия қўшма корхонасида ишлаган. 17 август куни у Тюмень вилояти миграция хизматига қочқин мақомини олиш мақсадида мурожаат этган. Бироқ орадан кўп ўтмай Ўзбекистон прокуратураси сўровига асосан ҳибсга олинган. Ўзбекистон томони уни диний экстремизмда айбламоқда.

Б.Ҳамроевнинг таъкидлашича, қочқин мақоми берилиши рад этилгани Б.Юсуповнинг Ўзбекистонга топширилиш хавфи борлигидан далолатдир.

“Тюмень вилояти миграция хизматининг унга қочқин мақомини бермаслик тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқиш учун судга ҳужжатлар тўпланмоқда”, - деди Б.Ҳамроев.
XS
SM
MD
LG