Линклар

Бишкекда Қирғизистон ҳукумат биноси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтди.


Намойиш қатнашчилари ишдан бўшатилган бош прокурор Азимбек Бекназаров қайтадан бош прокурор лавозимига тайинлашини талаб қилишмоқда.
Айни пайтда Бекназаров туғилиб ўсган Аҳси туманида ҳам собиқ прокурор ҳимоясига бағишланган оммавий митинглар ўтмоқда.
Бекназаров Асқар Ақаев ҳукуматидаги собиқ амалдорлар устидан жиноий иш очиш ташабускори бўлган эди.
Бекназаров душанба куни "касбий лаëқатсизлиги ва қонунчиликни бузганлиги" учун ишдан бўшатилган эди.
Қирғизистон бош прокурори вазифаси хозирда Бусурманқул Табалдиев зиммасига вақтинча юклатилган.
XS
SM
MD
LG