Линклар

Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко президент Виктор Юшченкога ҳукуматни бирга тузайлик деган таклиф билан чиқди.


Киевда ўтказилган матбуот анжумани чоғида Тимошенко музокараларга доимо тайëр эканлигини айтди.
Тимошенкога кўра, ҳукумат профессионал кадрлардан ташкил топмоғи ва барча сиëсий кучларни ўзида акс эттирмоғи лозим.
Тимошенко раҳбарлигидаги вазирлар маҳкамаси 8 сентябр куни истефога чиқарилган эди.
Сешанба куни Украина парламенти Юшченко таклиф қилган номзод Юрий Еҳануровни бош вазирлик лавозимига тасдиқламади.
XS
SM
MD
LG