Линклар

Лондонда Ироқ бош вазири Иброҳим Ал Жафари Британия мудофаа вазири Жон Рид билан Басра шаҳрида юзага келган сўнгги вазиятни муҳокама қилмоқда.


Британия мудофаа вазири Жон Рид бу юзадан мана буларни айтди:
"Британия ҳукумати Ироқ ҳалқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Ироқликларнинг октябр ойида янги конституция қабул қилиш йўлидаги ва мамлакатда янги ҳукумат ва демократияни тўла тиклаш йўлидаги изчил интилишини олқишлайди".
Куни-кеча Британия ҳарбийлари Басра шаҳар қамоқхонасига ҳужум қилиб¸ у ерда сақланаëтган икки нафар Британия ҳарбий ҳизматчисини озод қилишган эди.
Британиялик икки нафар ҳарбий¸ маҳаллий ҳукумат томонидан қамоққа олинган эди.
Британия расмийлари ушбу қамоққа олишнинг ноқонуний бўлганлигини такидлашмоқда.

Айни пайтда Басра шаҳрида Британия қўшинларига қарши норозилик намойиши ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG