Линклар

logo-print

Литва мудофаа вазири Гедеминас Керкилас Литва ҳудудида ҳалокатга учраган Россия ҳарбий самолёти Россия ҳаво кучларининг аянчли ҳолатда эканидан далолат беришини айтди.


Керкиласнинг таъкидлашича, ўтган жума куни самолётнинг қулашига айнан Россия армияси вазиятининг аянчли аҳволдалиги сабаб бўлган. Литва мудофаа вазири шунингдек, ҳалокат пайтида ҳарбий самолёт бортида тўртта ҳаво-ҳаво русумли ракета бўлгани шубҳали ҳол эканини айтди.
Ҳафта бошида Керкилас Россиянинг ҳалокат юзасидан текширув ўтказишга тўсқинлик қилганликда айблаган эди.
Россия мудофаа вазири Сергей Иванов ҳалокатга самолёт бортидаги навигацион ва алоқа тизимларининг ишдан чиқиши сабаб бўлганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG