Линклар

Қирғизистон парламенти депутатлар ёнларида шахсий қурол олиб юришга руҳсат берувчи қарорни қабул қилди.


Мазкур қарор парламент раисининг депуптатлар қора рўйҳати борлигини айтганидан кейин қабул қилинди.
Омурбек Текебаев бу ҳақда парламент депутати Баяман Эркинбаевнинг ўлдирилишидан кейин маълум қилди.
Эркинбаевнинг ўлдирилишидан кейин парламентда ўтказилган фавқулодда мажлисда Президент Қурманбек Бакиев депутатларни ички ишлар ва бошқа қонунни ҳимоя қилиш органларига пора берганликда айблади.
Баяман Эркинбаев охирги уч ой ичида ўлдирилган иккинчи депутат бўлди. Июн ойида Бишкекда депутат Жирғалбек Сўраболдиев ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG