Линклар

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Қодир Ғуломов минтақадаги хавфсизликни таъминлашда кучларни бирлаштириш ҳақида келишиб олдилар.


Икки вазир Ўзбекистон ва Россия ўртасида бўлиб ўтган қўшма ҳарбий машқларни кузатганидан кейин журналистларга бу ҳақда маълум қилди. Мазкур машқлар собиқ иттифоқ парчаланганидан кейин икки давлат иштирокида халқаро назоратсиз ўтаётган биринчи машқдир.
Чоршанба куни бошланагн ҳарбий ўйинларда иккала томондан 200тадан ҳарбийлар иштирок этди. Улар Жиззах вилоятининг Фориш тоғли ҳудудларида ўтказилди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Ғуломов Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари ўртасидаги ҳамкорлик давом эттирилишини таъкидлади.
Иванов минтақада наркотиклар контрабандасини йўқ қилмасдан, хавфсизликни таъминлашнинг имкони йўқлигини айтди.
Сергей Иванов бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан ҳам учрашди. учрашув давомида икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик муҳокама этилди.
Россия мудофаа вазири Тошкентга чоршанба куни Бишкекдан учиб келди. Бишкекда берган баёнотида Иванов келаси йили Қирғизистон ҳарбийлари билан ҳам қўшма машқлар ўтказилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG