Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:04

28 талаба грантга сазовор бўлди


Дилнаво 23 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида таълим грантлари дастури бўйича ўтказилган танловда ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Танлов “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” ҳамда “Меҳр нури” жамғармалари томонидан ташкил этилган бўлиб, унда жорий йилда олий таълим муассасаларига контракт асосида ўқишга қабул қилинган, аммо ўқиш пулини тўлашга қурби етмаган иқтидорли йигит-қизлар иштирок этди.

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” матбуот котиби Динара Дўлтаеванинг сўзларига қараганда, дастур биринчи марта амалга оширилмоқда. У олий ўқув юртларида ўқиш учун грантлар ажратади.

“Танловда иштирок этиш учун жорий йилда контракт асосида ўқишга кирган ҳар бир талаба иштирок этиши мумкин эди. У ўз соҳасини тўғри танлаган, ўқишга бўлган иқтидори ва қизиқишини намоён этган, аммо молиявий аҳволи қийин бўлган талаба бўлиши керак эди”, - деди Д.Дўлтаева.

Танловга 400 дан зиёд ариза келиб тушди. Барча синовлардан муваффақиятли ўтган 28 талаба грантга сазовор бўлди. Маълум бўлишича, йил давомида ўзини кўрсатган бу талабаларга кейинги ўқув йили учун ҳам маблағ ажратилади. Алоҳида иқтидорини намоён этган талабаларга қўшимча стипендия берилиши ҳам мумкин.
XS
SM
MD
LG