Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:54

Ходорковский думадан умидини узса ҳам бўлади..ми?


Басира Россиядаги “Юкос” компаниясининг собиқ хўжайини Михаил Ходорковский ва “Менатеп” гуруҳининг собиқ раҳбари Платон Лебедевларга нисбатан чиқарилган суд қарори қонуний кучга кирди.

Улар яқин кунларда жазо муддатини ўташ учун тергов изоляторидан қамоқхонага жўнатилиши кутиляпти.

М.Ходорковский солиқ тўламаганлик, турли молиявий фирибгарликларда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. 22 сентябрь куни Москва шаҳри суди бу муддатни 8 йилга туширди.

23 сентябрь куни адвокатлар М.Ходорковский билан учрашувга киритилмади.

“Биз ордер билан келганмиз. Бизни қўйишмаяпти ва бу қонунни бузишдир”, - деди “Озодлик” мухбири билан суҳбатда миллиардернинг ҳимоячиларидан бири Елена Липцер.

Маълум бўлишича, М.Ходорковскийнинг 3 ҳимоячиси - Елена Левина, Денис Дятлов ва Антон Дрель адвокатлик лицензиясидан маҳрум этилиш учун Россия Адлия вазирлигига чақирилган. Канадалик ҳимоячиси Роберт Амстердам ҳам 23 сентябрь куни Россияни тарк этиши керак. Унинг 2006 йилгача Россия ҳудудида бўлиш ҳуқуқини берувчи визаси бекор қилинди. Ҳимоячи яшаб турган меҳмонхонада тинтув ўтказилиб, унинг паспорти олиб қўйилди ва 23 сентябрь куни виза муддати тугаши ҳақида муҳр босилиб, қайтариб берилди.

М.Ходорковскийнинг ҳимоячиси Генрих Падва Москва шаҳри суди қарорини бекор қилиш учун тегишли назорат маҳкамаларига мурожаат қилишини билдиряпти.

Кузатувчиларининг фикрича, энди М.Ходорковский Давлат думасидаги бўшаган ўринга бўладиган сайловда иштирок эта олмайди. У ўз номзодини Москвадаги 201-Университет сайлов округидан қўйишни режалаштирган эди.
XS
SM
MD
LG