Линклар

Туркияда Усмонли турк империяси даврида арманларнинг оммавий қирғин қилинганига бағишланган икки кунлик анжуман иш бошлади.


Аслида конференциянинг жума куни бошланиши режалаштирилган эди аммо пайшанба куни Истамбул суди йиғинни бекор қилинишини талаб қилиб чиқди.
Анжуман ташкилотчиларининг айтишича¸ Истамбул суди йиғинни эмас¸ балки йиғин учун мўлжалланган жойда ўтказилишини тақиқлади.
Анжуман иш бошлаган бино ташқарисида тўпланган бир гуруҳ одам ғам-аламларини билдирган бўлса¸ бошқа бир гуруҳ оламон “арманлар геноциди халқаро ëлғон”¸ деб шиорлар беришди.
Арманларнинг иддоасига кўра¸ Биринчи жаҳон уруши даврида бир ярим миллиондан кўпроқ армани Усмонли турк империяси томонидан қатл қилинган.
XS
SM
MD
LG