Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазири Сергий Лавров ва Британия Ташқи ишлар вазири Жак Строу жума куни кечки пайт телефон орқали Эроннинг ядровий дастури масаласини муҳокама қилдилар.


Лавров ва Строу ўртасидаги телефон сўзлашуви шанба куни Венада Халқаро атом энергияси агентлигининг Теҳронга қарши эҳтимолий санкция жорий қилишни муҳокама қилиш учун ўтказиладиган асосий йиғилиш арафасида амалга ошди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги баëнотида айтилишича¸ Лавров Строуга¸ Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий фаолияти тўғрисида тинч ва сиëсийлашмаган усулда текширувлар олиб боришни давом эттириши кераклигини таъкидлаган.
Европа Иттифоқи резолюциясида Халқаро атом энергияси агентлигидан БМТ Хавфсизлик кенгашига Эронга қарши эҳтимолий санкциялар жорий қилиш тўғрисида ҳисобот бериши талаб қилинади.
XS
SM
MD
LG